Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон президентлигига аёл киши номзоди қўйилди
25.04.2019 19:13,  
6

Қозоғистондаги “Ак-Жол” партияси Дания Еспаевани президентликка номзод сифаида илгари сурди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Дания Еспаева Қозоғистон президентлигига биринчи аёл номзод бўлди. Еспаева 1961 йилда Оқтўбе вилоятида туғилган. 1982 йилда Олма-Ота ҳисоб-кредит техникумини 1993 йилда Давлат бошқарув Академиясини битирган. Мутахассислиги – иқтисодчи.

Дания Еспаева асосий иш фаолиятини банкларда ўтказшган – умумий ҳисобда 34 йил, ундан 17 йил бошқарувчи лавозимларида.

Еспаева “Курмет” ордени ва Қозоғистон мустақиллигининг 20 йиллиги – давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Бугунги кунда Дания Еспаева “Казкоммерцбанк”нинг Оқтўбе филиали бошқарувчиси лавозимида ишлайди. Жамоат ишларида ва хайр-эҳсон акцияларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Оилавий аҳволи – ажрашган, 2 та фарзанди бор, ёши – 58да.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан