Нурсултон Назарбоев: Қозоғистон ҳукумати сиёсат юритишда икки тарафламаликка йўл қўймайди

16.05.2019 | Жаҳон | 4552

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев пайшанба куни ҳукуматда икки тарафламалик бўлмайди, дея баёнот қилди.

Қозоғистонни 30 йил бошқариб келган Нурсултон Назарбоев 20 март куни ўз бўйнидан бу ваколатни сокит қилган эди. Давлат раҳбари этиб, шу пайтга қадар Сенат раиси бўлган Касим-Жомарт Токаев тайинланди.

Қозоғистонда муддатдан олдинги президент сайловлари 9 июнь куни бўлиб ўтади. Етти киши президентликка номзод сифатида рўйхатга олинган, шу жумладан Токаев ҳам.

"Кўрдингизми, спикер учун қандай ноқулайликлар туғдираяпман. Сиз аввалига "биринчи президент", сўнгра "президент" дейишга мажбур бўляпсиз", - деди Назарбоев Остонада бўлиб ўтган иқтисодий форум давомида.

У шунингдек, "Қозоғистонда икки тарафламалик бўлмаслигини" таъкидлади. "Битта президент бор, у бош ҳаммамизга, ҳаммамиз унга ишлаймиз", - деди Назарбоев.