Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Суриядан 171 нафар болани қайтарди
1.06.2019 00:34,  
12

Қозоғистон “Жусан” махсус гуманитар операциянинг навбатдаги босқичида Суриядаги можаро ҳудудидан 171 нафар болани қайтарди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев маълум қилди.

Бу тадбир 28-31 май кунлари амалга оширилди.

“Қозоғистон давлат тузилмаларининг биргаликдаги ҳаракати ва хорижий шериклар билан яқин ҳамкорлик туфайли жанговар ҳудуддан 171 бола эвакуация қилинди”, - деди Токаев.

Суриядан олиб келинган болалар Қозоғистондаги махсус адаптация марказида реабилитациядан ўтмоқда.

Токаевнинг сўзларига кўра, “Жусан” операциясининг ташаббускори Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев бўлган ва у ўтган йилдан бери амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, чора-тадбирлар натижасида 357 бола ватанга қайтарилди.

Қозоғистон президент маслаҳатчиси Ерлана Каринанинг берган маълумотларига қарагандан, ўтган сафар 67 нафар аёл эвакуация қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан