Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 3,2 минг гектар ер майдонига экилган уруғлик ғалла яроқсиз деб топилди
1.06.2019 12:15,  
66

Мамлакатда 2019 йил ҳосили учун 3 минг 886 фермер хўжалиги томонидан 89 минг гектар майдонда уруғлик дон етиштирилмоқда, деб хабар қилади ЎзА.

Дастлабки дала апробация кўриги натижаларига кўра, республика бўйича жами 3,2 минг гектар уруғлик ғалла экилган ер майдони уруғлик талабига жавоб бермагани учун яроқсиз деб топилди. Хусусан, бегона ўтлардан тозаланмаган 1 минг 382 гектар, бегона нав аралашмаларидан сараланмаган 1 минг 271 гектар, зараркунанда ва касалликлар билан зарарлангани учун 96 гектар ерга экилган уруғлик ғалла талабга жавоб бермаслиги аниқланди.

Президентнинг 2019 йил 17 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан Уруғчиликни ривожлантириш маркази Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб, фаолият йўналишлари бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур дала апробация кўригидан кейин яроқли деб топилган 85,8 минг гектар ғалла майдони иккинчи марта нав ва авлодлари бўйича бирма-бир қайта кўрикдан ўтказилади.

2020 йил ғалла ҳосили учун серҳосил, навдорлик сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига тўлиқ жавоб берадиган навлардан етарли миқдорда уруғлик дон жамғариш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли бўйруғи билан ҳудудларда бош апробаторлар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари раҳбарлари тайинланди.

Уруғлик дон олиш учун экилган ғалла майдонлар дала апробация кўригини сифатли ўтказиш учун вилоятларда агроном-апробаторларнинг минтақавий кўргазмали ўқув-амалий семинарлари ўтказилди. Бундан ташқари, жойларда уруғлик ғалла майдонларини дала апробация кўригидан ўтказиш тартиби бўйича 114 туманда апробаторларга тажрибали мутахассислар ва олимлар томонидан ўқув амалий машғулотлари ташкил этилди.

Бугунги кунда, амалга оширилаётган бу тадбирлар натижасида 2020 йил ғалла ҳосили учун навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, серҳосил ғалла навларидан уруғлик дон жамғаришга эришилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан