Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда қўшилади
4.06.2019 12:53,  
21

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилиши мумкин:

332-модданинг биринчи қисмидаги “топширилган кундан бошлаб “ўн беш кундан” деган сўзлар “топширилган кундан бошлаб ўттиз кундан” деган сўзлар билан алмаштирилади;
        
қуйидаги мазмундаги 332-1-модда билан тўлдирилади:
        
“332-1-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби
        
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
        
Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
        
маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима суд томонидан тайинланганда;
        
жарима солиш тўғрисидаги қарор хусусида шикоят берилган ёки протест берилганда;
        
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда”.
        
335-модда қуйидаги таҳрирда баён этилади:
        
“Жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг, давлат ижрочиси ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан