Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тбилисида минглаб намойишчилар Россия босқинига қарши норозилик намойишига чиқишди
21.06.2019 11:23,  
4

20 июнь куни кечқурун Тбилисида норозилик акцияси бўлиб ўтди. Парламент қаршисидаги майдонга 10 минггача одам йиғилди. Улар Грузияда «Россия босқини"га қарши чиқиб, парламент раиси Ираклий Кобахидзе, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарларининг истеъфосини талаб қилди. намойишчилар талаби қондирилмагач, улар парламент биносига бостириб киришни бошлади, дея хабар қилди «Медуза».

Норозилик акциясига Россия Думаси депутати Сергей Гавриловнинг Грузия парламентидаги нутқи сабаб бўлди. Сергей Гаврилов мажлис бошланганидан сўнг парламент спикери курсисига ўтириб, йиғилганларга рус тилида мурожаат қилган. Бу эса «Ягона миллий ҳаракат» ва «Европа Грузияси"дан бўлган мухолифатнинг норозилигига сабаб бўлди.

Ҳукмрон партия «Грузин орзуси» раиси миллиардер Бидзина Иванишвили, бош вазир Мамука Бахтадзе ва парламент спикери Ираклий Кобахидзе «босқинчи мамлакат вакили қисқа вақтга бўлса ҳам Грузия парламенти раиси курсисини банд этгани учун» узр сўради.

Намойишчиларни тарқатиш учун кўзда ёш оқизувчи газ, резина ўқлар ва сув пуркагичлардан фойдаланилди. Акция иштирокчилари полиция вакилларига шишалар улоқтириб, улардан қалқонларини тортиб олган. Тўқнашувларда 70 га яқин киши, жумладан 39 полициячи ва 8 журналист жароҳатланди.

Грузия президенти Саломе Зурабишвили Россия мамлакатда ичкки қарама-қаршиликни таъминлашдан манфаатдор эканини таъкидлади, деб ёзмоқда РИА Новости. Унинг сўзларига кўра, Грузияда ички қарама-қаршиликларни кенгайтираётганлар «Россия сиёсатини» қўллаб-қувватламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан