Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон бош прокурори: Алмазбек Атамбаев 5 та жиноятга алоқадор бўлиши мумкин
25.06.2019 15:14,  
5

Қирғизистон бош прокурори Ўткурбек Жамшитов собиқ президент Алмазбек Атамбаев махсус коммисия томонидан кўрсатилган олти жиноятнинг бештасига алоқадор бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Sputnik нашрининг ёзишича, сешанба куни Жогорку Кенешнинг конституциявий қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва регламент бўйича қўмитаси собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш учун Атамабаевга қарши айбловни илгари суриш ҳақидаги хулосани кўриб чиққан.

Жамшитовнинг сўзларига кўра, Қирғизистон собиқ президенти Атамбаевга беш эпизод бўйича айблов қўйилиши мумкин. У гап Кой-Таш қишлоғида ер участкаларини ноқонуний эгалланиши, жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилиши ҳамда тадбиркор Субихи Пархати иштирокидаги коррупция факти ҳақида бораётганини таъкидлади.

Қирғизистон парламенти 13 июн куни махсус комиссияни ташкил этганди ва у олиб борган иш якунида Атамбаев олтита жиноятга алоқадор бўлиши мумкинлиги баёнот қилинганди. Мамлакат парламенти 20 июнь куни махсус комиссия хулосасини маъқуллаган ва ҳужжатни Бош прокуратурага йўллаганди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан