Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мажбурий тиббий суғурта 3 босқичда амалга киритилади
23.07.2019 16:45,  
195

Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта уч босқичда, 2021, 2023 ва 2025 йилларда жорий этилади. Бу ҳақида мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этиш ҳақидаги президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган, деб хабар қилмоқда Норма.уз. 

Норматив – ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган президент қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта механизми 2021 йилдан бошлаб оммавий тартибда жорий этила бошланади.

Мажбурий суғурта 2021 йилда бошланадиган биринчи босқичда тажриба тариқасида Сирдарё вилоятида жорий этилади. 2023 йилдан Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида жорий этилади. 2025 йилдан бошлаб эса – бутун Ўзбекистон бўйлаб амал қилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарамоғида Ихтиёрий тиббий суғурта фонди ташкил қилинади. Унинг филиаллари Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон республикасида ишлай бошлайди.

Ушбу фонднинг асосий вазифаси этиб – аҳолини тиббий суғурта қилиш лойиҳасини амалга ошириш, суғурта бадалларини жамлаш ва бошқариш – белгиланган.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳаон тажрибасини ўрганиб чиқиб, ЖСТ экспертлари ҳамда Жанубий Кореянинг Миллий тиббий суғурта хизмати вакиллари билан маслаҳатлашган ва тажрибасини ўрганган.

Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини ташкил қилиш концепцияси 2018 йилнинг декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган эди. Ушбу соҳада режалаштирилаётган ислоҳотлар аҳолининг тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириб,  соҳага молиявий ресурсларни жалб қилиш ва уларни самарали харажат қилишга қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан