Россияда ўзбекистонлик аёл ўз ватандошлари томонидан зўрланди

12.08.2019 | Жамият | 6354

Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак дўсти билан Ўзбекистон фуқароси бўлган хонадош аёлни зўрлади, деб хабар бермоқда Sputnik.

Маълум бўлишича, 10 август куни эрта тонгда Петербург фуқароси полицияга мурожаат қилиб, Бухарест кўчасидаги уй олдида зўрланган ўзбекистонлик аёлни кўрганини айтган.

«Участка нозирининг воқеа жойида аниқлашича, Димитрова кўчасидаги 17-уйнинг хонадонида 35 ёшли жабрланувчи аёлнинг хонадоши ва ватандоши бўлган эркак ўз дўсти билан уни навбат билан зўралаган», — дейилади хабарда.

Жабрланган аёл тез ёрдамда касалхонага олиб келинган. Шифокорлар унга кўкрак қафаси ва бош мия ёпиқ жароҳати ташхисини қўйган.

Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.