Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон президенти мамлакат ҳаётида қозоқ тилининг ўрнини кўтармоқчи
3.09.2019 16:17,  
91

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоқ тилининг аҳамиятини ошириш кераклиги хусусида баёнот берди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар беряпти.

“Давлат тили сифатида қозоқ тилининг ўрни кучайтирилади. Энди у миллатлараро тилга айланишининг вақти келди”, деган Тўқаев.

Мамлакат раҳбарининг қайд этишича, тил “катта сиёсат қуроли” ҳисобланади ва унинг мақомини ошириш учун “кераксиз гапларни қўйиб биргаликда ишлаш” лозим.      

Илгарироқ Қозоғистон ташқи сиёсий идораси раҳбарининг ўринбосари Роман Василенко “республикада рус тили барча ўринларда қозоқ тили билан баравар фойдаланилиши ва буёғига ҳам шундай давом этиши” ҳақида айтиб, “Рус тили расмий мақомга эга, бу бизнинг конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган”, деб қўшимча қилганди.  

2017 йил апрелда Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев қозоқ алифбосини лотин ёзувига ўтказиш режасини тузиб чиқиш ҳақида ҳукуматга буйруқ берган ва “Олимлар ва жамоатчилик вакиллари билан маслаҳатлашган ҳолда 2017 йил охиригача янги алифбонинг ягона стандарти ва лотин ёзуви қоидалари тузилиши лозим. 2018 йилдан бошлаб бу бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва ўрта мактаблар учун дарсликлар ишлаб чиқиш керак. Яқин икки йил ичида эса барча ташкилий ва услубий ишлар якунланиши зарур”, деб айтган эди.

Назарбоев Қозоғистон 2025 йилгача кирилл ёзувидан тўлиқ воз кечиши лозимлигини қўшимча қилганди. Унинг сўзларига кўра, янги алифбо жамиятни замонавийлаштиришда фойдали таъсир кўрсатади, ташқи дунё билан алоқаларни енгиллаштиради ва болаларга инглиз тилини тезроқ ўрганишда ёрдам беради.

Назарбоев 2016 йили одамлар билан рус тилида гаплашишдан бош тортган амалдорларни намойишкорона ишдан бўшатишни талаб қилган, аммо ўтган йил февралда ҳокимият органлари – парламент ва ҳукумат ўз ишини қозоқ тилида юритиши лозимлиги ҳақида баёнот берган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан