Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти Шавкат Солиҳов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Sof.uz сайтига манбаси хабар беради.
Шавкат Солиҳов ўрнига Беҳзод Йўлдошев Фанлар академиясининг президенти бўлди.
Йўлдошев Беҳзод Содиқович — физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), физика-математика фанлари доктори (1981), профессор (1987).
ТошДУ ни тугатган (1968). Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида илмий ходим (1968—83), директор (1990 йилдан). Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника илмий тадқиқот институтида лаборатория мудири (1984—90). Ўзбекистон Фанлар академияси президенти (2000-2006) лавозимларида ишлаган.