Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойнинг энг яхши 5 та смартфони: ўзига хослиги ва нарх-навоси
23.04.2016 15:33,  
18

 Шу билан бирга, бу юқори технологияга эга гаджетлар рақибларининг ярим нархида смартфон бозорига чиқарилмоқда, деб ёзмоқда terabayt.uz.

Қуйида сизга бугун оммалашиб бораётган, энг яхши деб топилган Хитой смартфонларининг 5 таси ҳақида маълумот берамиз.

lenovo vibe-x3

Lenovo Vibe X3

Олти ядроли Qualcomm Snapdragon 808 процессори ҳамда Adreno 418 видеопроцессорига эга Vibe X3 флагмани салобати ва нафислиги билан ажралиб туради.

Lenovo Vibe X3 смартфонининг бош камераси 21 Мп бўлиб, у қўш фоточақноққа эга. Бу икки фоточақноқ суратдаги ёруғлик балансини нормаллаштиради. Унда 3840×2160 пикселли видеоролик ёзса бўлади. Қурилманинг олд камераси 8 Мпикс.

Шу билан бирга, смартфонда HTC One M9’никига ўхшаган кучли овоз узаткич ўрнатилган.

Смартфоннинг IPS туридаги дисплейининг пиксель сиғими 1080×1920, яъни Full HD. Экранда мультитач сенсор технологияси татбиқ қилинган.

Смартфонниг тезкор хотираси 3 ГБ, хотирани кенгайтириш учун microSD бўлмачаси мавжуд.

3500 мА соат электр токи сиғимига эга аккумулятор билан 1860 дақиқа суҳбат қуриш мумкин.

Унинг нархи Amazon интернет дўконида $450.00 долларни ташкил қилмоқда.

 p9

Huawei P9

Бу смартфоннинг энг муҳим жиҳати қўш камерасидир. Қолаверса, бу камера немис технологияси, яъни Leica компаниясига тегишли. 2 объектив ҳамда 12 Мп сиғимга эга иккита матрица камерага кенг динамик диапазонда сурат олиш ва сифатда профессионал фотокамералар билан беллашиш имконини беради. Унда йирик манзараларни ҳам суратга олиш мумкин.

Компаниянинг айтишича, P9 камерасининг юқори сезувчанлик функцияси iPhone 6s камерасида олинган суратлардан 270 фоизга, Samsung Galaxy S7 гаджети муҳрлаган тасвирлардан  90 фоизга юқори, яъни ёруғлик паст жойда ҳам, равшан ва сифатли сурат олиш мумкин.

P9 смартфони 5.2 дюймли 1080p фомартида намойиш қилувчи дисплей ва 2.5 ГГц частотада ишлайдиган, 64 бит ва 8 ядроли Kirin 955 процессорига эга.

У Android 6.0 опреацион тизимида фаолият кўрсатади.

Қурилма бармоқ изи сканери билан таъминланган бўлиб, у бармоқни 3D форматида сканер қилиб, сўнг фойдаланувчига тизимга киришига рухсат беради.

Huawei’нинг янги смартфони алюминий корпусда ишлаб чиқарилган. Корпуснинг қалинлиги 6,4 мм. Солиштириш учун айтамиз, Samsung Galaxy S7 смартфонининг корпус қалинлиги 7,9 мм.

Компания татбиқ этаётган «dual-IC Rapid Charge» технологияси қувват тоши – аккумуляторни 10 дақиқа ичида 6 соатлик суҳбат учун етарли қувват билан таъминлайди.

Смартфондаги microSD қўшимча хотира бўлмачаси ёрдамида фойдаланувчилар хотира сиғимини кенгайтиришлари мумкин.

Смартфон оммавий сотувга чиқарилмагани боис унинг ҳозирча аниқ нархи мавжуд эмас. Аммо смартфоннинг баҳоси $680 долларни ташкил қилиши кутилмоқда.

nexus

Huawei Nexus 6P

Хитойнинг энг муваффақиятли технологик компанияси ҳисобланмиш Huawei жаҳоннинг энг гигант технологик компанияси бўлмиш Google учун смартфонлар ишлаб чиқармоқда. Бу эса муваффақият учун йўлланма дегани.

Nexus 6P 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 810 процессори, Adreno 430 видеопроцессор, 3 ГБ  тезкор хотира, 3450 мА соат сиғимли аккумуляторга эга.

Унинг корпус ўлчамлари: 159 x 78 x 7.3  мм бўлиб, 178 грамм тош босади. Смартфон 32 ГБ доимий хотира билан таъминланган.

Смартфон Android 6.0 операцион тизимида фаолият кўрсатади.

AMOLED туридаги  5.7 дюймли дисплейнинг пиксель сиғими 1440×2560 белгига тенг.  Экранда мультитач

ҳамда ёруғлик сенсори татбиқ қилинган.

Гаджетнинг бош камераси 12.3 Мпикс бўлиб, лазерли автофокус функциясига, фоточақноққа эга. Қурилманинг олд камераси 8 Мпикс.

Гаджетда бармоқ излари сканери, акселерометр, барометр, гироскоп, масофа-оралиқ датчиги, стереодинамиклар, рақамли компас каби сенсор ва технологиялар мавжуд.

Google Nexus 6P смартфонининг 32GB талқини Amazon интернет дўконида 425 АҚШ долларидан сотилмоқда.

 honor_5x

Honor 5X

Huawei Honor 5X смартфони анчадан кейин мобиль қурилмалар бозорига кириб келган сифатли ва арзон смартфон, дея ҳисобланмоқда. Жорий йилнинг 6 январь куни намойиш этилган, тўла металл қопламали, код талаб қилмайдиган Android қурилма – Huawei Honor 5X 200 долларга нархланган.

Смартфон корпусининг ўлчамлари 151 x 76 x 8.15 мм бўлиб, у 158 грамм тош босади.

Honor 5X қурилмаси 8 ядроли, 1500 Ггц частотада ишлайдиган Qualcomm 615 процессорига, 3 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий ички хотирага, икки сим картани ўқиш имконига, 13 ва 5 мегапиксель камераларга, бармоқ излари орқали тасдиқлаш тезкор тизимига, қуввати бир кунга етадиган 3000 мА соат қувват тошига эга смартфондир. Уни тўлиқ қувватлаб 712 соатлик алоқа қурса бўлади. microSD бўлмачасига қўшимча хотира флешкасини ҳам ўрнатиш мумкин.

IPS туридаги 1080×1920 Full HD экран диагонали 5.5 дюйм. Дисплейда мультитач, ёруғлик сенсори (дисплей ташқи ёруғлик кучига қараб автоматик равишда ўзининг ёритиш даражасини созлайди) технологиялари татбиқ қилинган.

Фойдаланувчилар томонидан унинг суратга олиш имкониятлари, металл корпуси ва экран ёрқинлигига юқори баҳо берилмоқда.

Бармоқ излари сканери ёрдамида селфига тушиш, огоҳлантириш панелини кўздан кечириш, кириш қўнғироқларига жавоб бериш мумкин.

Унда G-сенсор, акселерометр, масофа-оралиқ ва Холл датчиклари, рақамли компас қурилмалари мавжуд.

Honor 5X смартфонининг 16GB талқини Amazon интернет дўконида 199 АҚШ долларидан сотилмоқда.

Meizu

Meizu M3 Note

5,5 дюймли M3 Note фаблети пикселлар сиғими 1920х1080 бўлган 5,5 дюймли IPS-дисплей билан таъминланган. Саккиз ядроли (1.8 ГГц) MediaTek Helio P10 MT6755M (8хARM Cortex-A53) процессори ва Mali-T860 график тезлаткичи смартфон иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

2 ва 3 Гб тезкор ҳамда 128 Гб гача MicroSD картаси билан кўпайиш имконига эга 16 ва 32 Гб доимий хотирали икки талқинда тақдим этилади. Одатдагидек, иккита SIM ёки SIM+MicroSD қўшимча хотира бўлмачаси билан таъминланган.

Асосий камера 13 Мп бўлиб, иккита ёруғлик диодли чақноқ ва фазавий автофокус (0,2 сонияда фокусланади)га эга. Олд камера эса 5 Мп. Қурилма Wi-Fi 802.11 a/b/g/n/ac, Bluetooth 4.0, GPS ҳамда LTE тармоғини қўллаб-қувватлайди.

Экран остида бармоқ изи сканерли mTouch 2.1 тугмаси ўрнатилган. Смартфон аккумулятори — 4100 мАсоат. Ўлчамлар: 153.6х75.5х8.2 мм, вазни: 163 г. Смартфон Android 5.1 Lollipop операцион тизими асосида ишлайди, бироқ интерфес сифатида Flyme OS 5.1 дастурий қопламаси ўрнатилган.

Смартфон савдоси Хитойда 11 апрелдан бошланган. 16 Гб моделининг нархи 125 доллар атрофида бўлса, 32 Гб талқини эса 155 доллар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан