Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Indorama Ўзбекистонда яна бир қўшма корхона очади
14.03.2017 18:47,  
47

Сингапурнинг Indorama гуруҳи компаниялари Ўзбекистонда кимё соҳасида янги қўшма корхона очишни режалаштирган, деб хабар қилди  “Ўзкимёсаноат” вакили.

Янги қўшма корхона “Фарғонаазот” асосида ташкил қилиниб, меламин ва формальдегид каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Яқин бир неча кун ичида биз сингапурлик ҳамкорлар билан шартнома имзолашни режалаштирганмиз. Лойиҳанинг умумий қиймати 125 миллион доллардан ортиқ бўлади. Янги корхона йилига 30 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Маҳсулот тўлалигича экспортга чиқарилади.

Ҳозирча, тенг маблағ ҳисобига қўшма корхона ташкил қилиш ҳақида келишув бор, лекин музокаралар давом этмоқда, томонлар улуши ўзгариши ҳам мумкин

деди муассаса вакили.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Ўзбекистон хусусийлаштириш ва монополиядан чиқариш қўмитаси ва Indorama яна бир қўшма корхона ташкил қилиш ҳақида келишиб олишган эди. Indorama Kokand Fertilizers Қўқон суперфосфат заводи асосида қурилиб, у ерда республикада олдин ишлаб чиқарилмаган дикальцийфосфат, калий сулфати ва азотн кислотали калий каби янги ўғит турлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Янги яратилган қўшма корхонада чет эл инвестори улуши 75 фоизни ташкил қилди. Сармоядор 80 млн доллар инвестиция киритишни ўз бўйнига олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан