Alibaba раҳбари: 30 йилдан сўнг одамлар кунига тўрт соатдан ишлайди

22.06.2017 | Жаҳон | 2742

Дунёдаги энг йирик Хитой интернет-компанияси бўлмиш Alibaba Group раҳбари Жек Ма орадан 30 йил ўтгач одамлар кунига тўрт соат ва ҳафтасига тўрт кундан ишлай бошлайдилар, деган фикрда.

Унинг сўзларига кўра, сунъий онг ривожланиши одамларга кўпроқ саёҳат қилиш ва камроқ ишлаш имконини беради. "Ўйлайманки, яқин 30 йил ичида соатига фақат тўрт соат ва эҳтимол, ҳафтасига тўрт кундан ишлайдиган бўлишади. Менинг бевам қишлоқ хўжалиги тармоқларида кунига 16 соатдан ишлаган ва ўзини энг кўп ишлайдиган одам ҳисоблаган. Биз кунига саккиз соат, ҳафтасига эса беш кундан ишлаймиз ва ўзимизни ўта банд одам ҳисоблаймиз", — деб айтган Ма CNBC телеканалига берган интервьюси давомида.

Дипломи бўйича муаллим бўлган Ма, шунингдек, дунё етакчилари таълим тизимига эътибор қаратишлари кераклигини таъкидлаб, автоматлаштиришни жорий этилиши "оғриқсиз" ўтиши кераклигини таъкидлаган. "Мен биз одамларга ўхшаган машиналарни яратишимиз керак деган фикрлан йироқман. Биз машина одамларнинг қўлидан келмайдиган ишни қила олишига ишонч ҳосил қилмоғимиз даркор", — дея изоҳ берган Alibaba раҳбари. Унинг сўзларига кўра, машиналар ҳеч қачон одамлардаги донолик ва тажрибани эгаллай олмайди.