Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон аҳолисининг 34 фоизи саводсиз
22.11.2016 17:29,  
17

Афғонистон қишлоқларида яшовчи аҳолининг 60 фоиздан ортиғи ўқиш-ёзишни билмайди. Бу ҳақда ЮНЕСКОнинг Қобулдаги ваколатхонаси раҳбари Патриция МакФиллипс маълум қилган. 
МакФиллипс таълим дастурлари амалга оширилаётганига қарамай кўпгинга афғонлар ҳанузгача савдосиз эканидан ташвиш билдирган. 
ЮНЕСКО маълумотига қараганда, Афғонистон қишлоқларида 15 ёшдан катта аёлларнинг 90 фоизи, эркакларнинг 63 фоизи ўқиш-ёзишдан бехабар. Саводсизларнинг умумий сони 11 миллиондан ортади, бу мамлакат аҳолисининг 34 фоизи демакдир. 
Патриция МакФиллипс Афғонистон ҳукуматининг савдосизлик муаммосини бартараф этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари етарсиз эканини танқид қилган. 
 ЮНЕСКОнинг Қобулдаги ваколатхонаси Япония, Финляндия, Швеция ва бошқа донор мамлакатлар билан ҳамкорликда таълим дастури ишлаб чиқди. Ушбу дастур 2030 йилгача Афғонистон аҳолисини тўлиқ саводли қилишни кўзлаган. 

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан