Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






20 июнь куни 19 ҳолатда аҳоли орасида коронавирус қайд этилди
21.06.2020 17:12,  
225

Айни пайтда нафақат пойтахтимиз ёки Тошкент вилоятида, балки олис Сурхондарё вилоятидан тортиб, Хоразм воҳасида ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланмоқда.

Профилактика мақсадида намуна топширган фуқароларда ҳам касаллик тасдиқланаётгани эса коронавируснинг одамлар орасида юқиш хавфини яна оширмоқда.

20 июнь куни юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 207 нафар бемордан 19 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. 

Ҳудудлар кесимида, Тошкент шаҳрида 13 нафар, Тошкент вилоятида 4 нафар, Сурхондарё ва Хоразм вилоятида эса 1 нафардан инфекция аниқланди.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги саноат корхонасининг 4 нафар ходими ва уларнинг 5 нафар оила аъзоларида, Учтепа тумани яшовчи М.М.да ( оромгоҳга кетиш мақсадида намуна топширган), Миробод туманида яшовчи Н.Ш.да (профилактика мақсадида намуна топширган), Шайхонтоҳур туманида яшовчи уй бекаси Д.З.да (тана ҳарорати кўтарилиб, хусусий шифохонага мурожаат қилган), Олмазор тумани Мудофаа ишлари бўлими ходими Э.Ш.да (ҳарбий чақириққа келган болалар билан мулоқотда бўлган) касаллик қайд этилган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Ш.Э.да (ишга кириш мақсадида намуна топширган), Мудофаа ишлари бошқармаси Юқоричирчиқ тумани ходими Д.А.да (меҳнат таътилидан ишга чиққан ва тана ҳарорати кўтарилиши сабабли намуна топширган), Янгийўл туманида яшовчи М.М.да  ва Чирчиқ шаҳрида яшовчи И.Н.да (профилактика мақсадида намуна топширишган), Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани яшовчи Ш.Э.да (Тошкент шаҳрида ёлланма ишчи бўлган, тана ҳарорати кўтарилиб, ўзи намуна топширган) ҳамда Хоразм вилоятида Тошкент вилоятидаги МЧЖга қарашли юк автомашинаси ҳайдовчиси В.Т.да (вилоятга кириш блок постида намуна олинган) ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.
Айни пайтда ушбу ҳолатлар юзасидан эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан