Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда нефт маҳсулотларини талон-тарож қилиб келган уюшган гуруҳ қўлга олинди
16.05.2020 11:03,  
860

2020 йилнинг 13 май кунидан 14 май кунига ўтар кечаси Андижон туманида яшовчи фуқаролар Д.Х ва бир гуруҳ шахслар туманнинг Гулистон маҳалласида жиноят содир этишган.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу фуқаролар Гулистон маҳалласида жойлашган “Абдурашид ҳосили” фермер хўжалиги ер майдонидан ўтган “Андижанпетро“ МЧЖга қарашли нефт қувурларига махсус мослама ўрнатиб, кўп миқдордаги нефт маҳсулотларини яширин равишда ўғирлаётган вақтларида Андижон тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари томонидан ушланди.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Шу билан бирга, улардан 35-дона махсус тайёрланган қопларда нефт маҳсулотлари, 30 дона бўш қоплар, темир трубага уланган махсус мослама ҳамда 8 метр ҳажмдаги целлофанлар олинган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

“Андижанпетро“ МЧЖ томонидан берилган маълумотга кўра, ушбу жамиятга тегишли бўлган жами 10.500.000 сўмлик нефт маҳсулотлари талон-тарож қилинган ҳамда марказий қувурга шикаст етказилиб яроқсиз холга келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 14 май куни юқоридаги шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “г” банди ва 255-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан