Давлат департаменти АҚШда фаолият юритаётган Конфуций институтларини Хитойнинг пропаганда машинаси дея эълон қилди.
Департамент хулосасига кўра, Институт АҚШ сиёсати ва ёшлар онгига мафкуравий таъсир қилишни мақсад қилган ғаразли миссия.
Шу тариқа, департамент мамлакат таълим тизими олдига Хитой Коммунистик партияси молиялаётган Конфуций институтидан воз кечиш ёки кечмаслик масаласини кўндаланг қўймоқда.
Президент Доналд Трамп маъмуриятига кўра, хитой тили ва маданияти машғулотлари Пекиннинг сиёсий пропагандасидан холи бўлиши лозим.