Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Бош котиби Мирзиёевга миннатдорлик мактуби юборди
12.05.2020 17:27,  
363

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади.

Унда Бош котиби глобал миқёсда ўт очишни тўхтатиш бўйича ўзи эълон қилган даъватни қўллаб-қувватлаб йўллаган мактуби учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдирган.

“Ушбу даъват бутун дунё бўйлаб давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан, шунингдек, минтақавий шериклар, фуқаролик жамияти ва дин раҳбарлари томонидан ижобий қабул қилингани мени руҳлантирди. Энг муҳими, ушбу даъватга бир қатор ўзаро низолашаётган томонлар бошланғич ижобий муносабат билдирди.
Можаролардан номутаносиб жабр кўрган ва пандемия олдида янада заиф бўлиб қолганлар учун мен ҳали ҳам хавотирдаман, тинч аҳоли, айниқса хотин-қизлар, болалар ва маргинал гуруҳларни ҳимоя қилиш учун барчамиз масъул эканимизни ҳамиша таъкидлайман. Шу муносабат билан Сиз раҳбарлик қилаётган мамлакатнинг минтақада жабр кўрган давлатларга, шу жумладан Афғонистон Ислом Республикасига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун ғоят миннатдорман.

Сизнинг Ҳукуматингиз томонидан Ўзбекистон Республикасида вируснинг тарқалишини жиловлаш, шунингдек, пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан аҳолининг энг эҳтиёжманд қатламлари учун оқибатларини юмшатиш бўйича кўрилган қатъий чораларни юксак баҳолайман. Ҳукуматингиз ва резидент-координатор бошчилигида БМТнинг Мамлакат гуруҳи ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражада экани мени руҳлантиради.

БМТ қарама-қарши томонлар эзгу ниятлари ёки ўт очишни вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги баёнотлардан урушни якунлашга, узоқ муддатли сиёсий ечимлар ва барқарор тинчликка эришишга ўтишига кўмаклашиш учун барча ҳукумат муассасалари ва манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни давом эттиради. Сиз саъй-ҳаракатларимизни қўллаб-қувватлашда давом этасиз, деб умид қиламан.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида тўғон ёрилгани тўғрисидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилганимни таъкидлашни истардим. Унинг оқибатидаги сув тошқинидан жабрланган Ўзбекистон халқи ва қўшни Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдираман. Муҳтож одамларга ёрдам кўрсатишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари яқиндан ўзаро ҳамкорлик қилаётганини юксак баҳолайман,“ — дейилади Антониу Гутерриш юборган мактубда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан