Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Чиройли" авторақамлар савдоси кескин ошиб кетди
23.06.2020 17:49,  
443

Жорий йилнинг 8-21 июнь кунларида avtoraqam.uzex.uz вебсайтида жами 12,9 млрд сўмлик 4,3 мингта авторақамлар сотилди ва бу юқоридаги қарор қабул қилинишидан аввалги мос даврга нисбатан 43% га кўпдир. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар қилади.

"Бунда, сотилган авторақамларнинг сони бўйича ўсиш 2,5 баробарни, харидорларининг сони бўйича – 3,3 маротабани ташкил қилди. Ўтказилган аукционлар мобайнида битта лотга ўртача 41 та таклифлар келиб тушди, ўсиш – 23,4% ни ташкил қилди", дейилади хабарда.

Авторақамлар бўйича савдоларнинг фаоллашуви биржанинг онлайн-аукциони орқали сотиладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари (РЎДРБ) тоифаларининг кенгайиши, шунингдек, баъзиларининг бошланғич нархларининг пасайиши билан боғлиқдир.

Хусусан, Тошкентда ҳарфлар комбинацияси бир хил бўлган авторақамларнинг бошланғич қиймати 50 БҲМдан (базавий ҳисоблаш миқдори) 40 БҲМгача, ва мос равишда ҳар хил комбинацияли авторақамаларнинг нархи 40 БҲМдан 30 БҲМгача пасайтирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан