Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фаластин АҚШ ва Исроил билан тузилган барча келишувлардан чиқмоқда
20.05.2020 10:35,  
418

Фаластин Исроил ва АҚШ билан барча келишувларни, шу жумладан хавфсизлик битимларидан чиқмоқда, дея хабар беради маҳаллий WAFA ахборот агентлиги Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббосга таяниб.

Аббоснинг сўзларига кўра, Фаластин томонининг келишувлардан чиқиб кетишига АҚШнинг кўмаги билан Исроилнинг Фаластин ерларини аннексия қилиш нияти сабаб бўлмоқда. Унинг таъкидлашича, бундан буён Исроил халқаро ҳамжамият олдида босқинчи куч сифатида барча масъулиятни ўз зиммасига олади.

2020 йил январ ойида Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп Фаластин-Исроил можаролари бўйича "аср келишуви" шартларини маълум қилган эди. Шартлар орасида Фаластин ҳудудида жойлашган яҳудий аҳоли пунктлари устидан Исроил суверенитетининг тан олиниши ва араб давлатининг қуролли курашдан бош тортиши бор эди. 

Трампнинг лойиҳаси Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху томонидан қўллаб-қувватланди, аммо Фаластин АҚШнинг таклифини кескин рад этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан