Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Forex'да катта даромад олишга чорлаётган Alfa System ва Alpari лицензияга эга эмаслиги маълум қилинди
27.07.2020 11:32,  
373

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги аҳоли ва инвесторларга мурожаат билан чиқди.

"Ҳозирги кунда интернет кенгликларида (Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари) ишончсиз ва лицензия олмаган воситачилар Ўзбекистон ҳудудидаги фойдаланувчилар орасида транзакциялар юқори даражали таваккалчилик эканлиги, пулларни йўқотишга олиб келиши мумкинлиги ҳақида потенциал мижозларни огоҳлантирмасдан, жуда қисқа ва шубҳали муддат ичида жаҳон қимматли қоғозлар ва валюта бозорларида (forex) мўмайгина даромад олишга чорловчи рекламаларни тарқатишмоқда.

Агентлик Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий тармоқларда ўз хизматларини фаол тарғиб қилаётган Alfa System ва Alpari компаниялари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритиш учун лицензияга эга эмаслиги ҳақида огоҳлантиради.

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги инвестициялар ва молиявий инструментлар борасидаги хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига фақат рўйхатдан ўтган маҳаллий, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари билан ҳамкорлик қилишни маслаҳат беради. Агарда хизматлар норезидент компания томонидан кўрсатилаётган бўлса, воситачи компания рўйхатдан ўтган мамлакатнинг хорижий молиявий тартибга солувчиси берган керакли рухсатномалар борлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

Маълумот учун: бундай хизматларни таклиф этаётган компаниядан лицензия рақами (ва тўлиқ номи)ни сўраб, «Тошкент» РФБ фонд биржаси сайтига («БИРЖА АЪЗОЛАРИ» рукни) кириб, қимматли қоғозлар бозорида воситачилик қилаётган компания лицензияга эга-эга эмаслигини аниқлаш мумкин.

Шунингдек, маълумотларни тасдиқлатиб олиш учун бизнинг Агентлигимизга қуйидаги манзил орқали мурожаат қилишингиз мумкин: (71) 203-01-15, ёки [email protected] электрон манзили.

Фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда фуқароларга мулкий зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида, Агентлик Ўзбекистон фуқароларини бундай операциялар таваккалчиликка асосланиши ва маблағ йўқотилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиради.

Қўшимча маълумот олиш ёки ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш учун Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги назорат бошқармасига мурожаат қилишингизни сўраймиз" - дейилади агентлиги мурожаатида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан