Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ижтимоий фаол Дулат Aгадилнинг қамоқхонадаги вафотидан сўнг намойишга чиққан одамлар қўлга олинди (видео)
2.03.2020 15:14,  
583

Қозоғистоннинг бир нечта шаҳарларда полиция мухолифат намойишлари иштирокчиларини ҳибсга олди. Одамлар ҳокимиятни алмаштириш ҳақидаги шиорлар билан кўчаларга чиқишди, шунингдек фуқаролик фаоли Дулат Aгадилнинг тергов ҳибсхонасидаги ўлими бўйича текширишни талаб қилди. У 25 февраль куни тергов ҳибсхонасида вафот этди.

Полиция ўлим сабабини "ўткир юрак етишмовчилиги" деб атаган, аммо Интернетда 43 ёшли Aгадилнинг жасадида мумкин бўлган қийноқ ёки калтакланиш белгилари акс этган видео пайдо бўлди.

Намойишчилар Олмаота ҳокимият ёнидаги Республика майдонига чиқишди. "Aзаттик" радиосининг хабар беришича, полиция 40 дан ортиқ кишини, жумладан, "Дат" газетасининг раҳбари журналист Ермурат Бапини ҳам ҳибсга олган.

Чимкентда эса намойишчилар шаҳар маъмурияти биноси ёнида тўпланишган. Полиция 15 кишини ҳибсга олган. Aқтўбеда ҳам ўндан ортиқ фуқаролар ҳибсга олинган.

Камида 14 киши Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда метрополитен маъмурияти яқинидаги Aбай ёдгорлиги ёнида ҳибсга олинган. Намойишчилар "Диктатурага қаршимиз. Чол, кет", "Назарбоевнинг жиноий ҳукумати йўқолсин!", "Дулат - бу тизим қурбони" каби ёзувли плакатларни кўтариб чиқишган.

Эслатиб ўтамиз, Дулат Aгадилни 24 февраль куни фуқаролик кийимидаги номаълум шахслар гувохномаларини кўрсатмай уйидан олиб чиққанликлари ва уни машинага солиб номаълум томонга олиб кетишганлиги ҳақида ижтимоий фаоллар тармоқларда хабар беришган эди. 

Ҳибсга олинганидан бир неча соат ўтгач, полиция маълумотларига кўра, фаол тергов ҳибсхонасида юрак хуружидан вафот этган.

Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати "24 февраль куни соат 21:00 атрофида Дулат Aгадилни уйида ушлашди ва кейинчалик тергов ҳибсхонасига етказишди" деб тасдиқлаган.

AҚШ Давлат департаменти, Қозоғистондаги Буюк Британия элчихонаси ва ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори ҳуқуқ ҳимоячисининг тергов ҳибсхонасида ўлими юзасидан хавотирини билдириб, қозоқ расмийларини Дулат Агадилнинг ўлими юзасидан пухта ва ошкора тергов ўтказилишини таъминлашга чақирдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан