Кун ҳисоботи: Ниҳоят топилган Абдуллоҳ, ТИВга чақиртирилган Туркия элчиси, ўз эрини ўлдирган аёл ва бошқалар
Якунланиб бораётган 9 ноябрь куни Ўзбекистонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Sof.uz дайжестида.
Ниҳоят Абдуллоҳ топилди. У шунча кун қаерда эди?
Абдуллоҳнинг бедарак йўқолгани ҳақида биринчи бўлиб ёзган инсон ҳуқуқлари фаоли, "Эзгулик" инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Абдураҳмон Ташановнинг бироз олдин ёзишича, айни пайтда бу йигит топилган.
Батафсил: https://sof.uz/9kh
Cиёсий партиялар ўз номзодлари рўйхатини эълон қилди
Ва ниҳоят сиёсий партиялар декабрдаги сайловларда иштирок этиш учун ўз номзодларини кўрсатди ҳамда партиянинг расмий сайтларида рўйхатни эълон қилди.
Туркия элчиси Нодира Қодированинг ўлими юзасидан ТИВга таклиф қилинди
2019 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эр Меҳмет Сурайяни билан учрашди.
Самарқандда 45 ёшли аёл турмуш ўртоғини пичоқлаб ўлдирди
Самарқанд шаҳрининг Гаспарали кўчасида яшовчи 45 ёшли аёл А.О. норасмий турмуш ўртоғи 48 ёшли С.М. билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг ўнг орқа елка қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирди.
2019 йилда Тошкент шаҳрига қанча сайёҳ ташриф буюрди?
2019 йилнинг январь ойидан октябрь ойигача бўлган давр ичида Тошкентга сайёҳлар оқими 42% га ўсди.
ДХХ қалбаки паспорт билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган гуруҳни ушлади
Бир гуруҳ шахслар қалбаки Малайзия паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринишди. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар қилди.
Қалбаки тавсиянома билан йирик миқдорда имтиёзли кредит олган аёл ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, якка тартибдаги тадбиркор Т.Х. имтиёзли кредит олиш мақсадида ноқонуний ишга қўл ўрди.