Марғилон шаҳрида Туркиянинг Бурса Улудағ универистети филиали очилади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Туркия Республикасининг Бурса вилояти ҳокимлиги, Бурса Улудағ университети проректори, Бурса савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокида онлайн видеоконференция шаклида бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Дунё агентлиги.
Ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш мақсадида Бурса савдо-саноат палатаси ҳамда Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси билан яқин кунларда онлайн видеоконференция ташкил қилиш, вилоятларимиз раҳбарлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган видеоконференция ўтказилиши ҳам режалаштирилиб олинди.
Марғилон шаҳрида Бурса Улудағ университетининг текстил муҳандислиги, пиллачилик саноати, ипак қурти зоти дурагайларини яратиш, тўқимачилик маркетинги, дизайнерлик ва савдоси йўналишлари бўйича филиалини очиш юзасидан электрон битим имзоланди.