Россия пойтахти Москва шаҳрида номаълум кимса шаҳар уйларидан бирининг деразасидан кўчага қараб ўқ узди.
Ҳодиса 7 июн маҳаллий вақт билан 22:00 ларда (Тошкент вақти билан 8 июн 00:00) содир бўлди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, отишма камида 20 дақиқа давом этган.
Эркак Россия миллий гвардиясининг махсус отряди (СОБР) кучлари томонидан қўлга олинган. Ҳибсга олиш бўйича операция пайтида эркак "махсус кучларга қарата ўт очган ва шунинг учун улар қурол ишлатишга мажбур бўлганлар".
Ҳодиса натижасида йўловчилардан иккитаси жароҳатланган, улардан бири тиззасидан юқорисига ўқ отган.
Маълумотларга кўра, эркак воқеа пайтида маст ҳолда бўлган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов иши очилган.