Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда 16,3 триллион сўмлик лойиҳа асосида 55 минг янги иш ўрни яратилиши айтилмоқда
27.06.2020 18:17,  
74

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Наманган шаҳрида вилоят ва туман ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда маълум қилинишича, саноат, кичик ва ўрта бизнес, ҳунармандчилик, хизмат кўрсатиш соҳалари вилоят иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли даромадларини оширишнинг энг муҳим драйверлари бўла олади. Ушбу соҳалар бўйича Наманганда катта тажриба бор. Шунга мувофиқ, вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш орқали муҳтож оилаларнинг 12 мингдан ортиқ ишсиз аъзоларини банд қилиш ва йил охирига қадар камбағал оилалар сафидан чиқариш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Хусусан, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги 600 та тадбиркор фаолиятини тиклаш орқали 2 мингта ходим иш жойига қайтади.

Вилоятда 2020-2021 йилларда қиймати 16,3 триллион сўм бўлган 1953 та ҳудудий лойиҳа амалга оширилиб, 55 минг янги иш ўрни яратилади. Шундан жорий йилда умумий қиймати 8,3 триллион сўм бўлган 1652 та лойиҳа ҳаётга жорий этилиб, 35 мингта янги иш ўрни ташкил этилади.

Президент пахта-тўқимачилик кластерлари ушбу эътиборга муносиб ҳаракат қилиши, кўпроқ даромад олиб, одамларни иш билан таъминлаши зарурлигини таъкидлади.

Вилоятда қуёнчилик, асаларичилик, чорвачилик, паррандачилик бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш белгиланди. Хусусан, Наманган туманида 4806 та хонадонда иссиқхоналар ташкил этиш, йил охиригача чорвачилик йўналишида қиймати 386 миллиард сўм бўлган 84 та лойиҳани амалга оширишни якунлаш топширилди.

Бунда четдан 13 минг бош наслли қорамол, 13 минг бош жўн йўналишидаги эчки ва шунча қўй олиб келиниб, Поп ва Чуст туманларидаги хонадонларга тарқатилади. Йиллик қуввати 10 минг тонна сут ва минг тонна гўштни қайта ишлаш бўйича янги қувватлар ишга туширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан