Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда пандемияга қарши курашиш учун ажратилган 200 миллиондан ортиқ пуллар талон-тарож қилинди
30.05.2020 14:51,  
2497

Навоий вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдор шахслари инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган 222,3 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан коронавирус пандемияси даврида Молия вазирлигининг Навоий вилоятидаги инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган пул маблағларини мақсадли сарфланиши ўрганилганда, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.

Хусусан, Навоий вилояти санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, жамғарма томонидан ажратилган 5 млрд сўм маблағларнинг бир қисмини талон-торож қилиш мақсадида, «Т.» ва «I-P.» МЧЖдан кимёвий дизенфекция воситалари ҳамда инфекцияга қарши тиббий ҳимоя воситаларини қиммат нархларда харид қилишиб, жами 222,3 млн сўмни растрата қилиш йўли талон-торож қилиб, давлат бюджетига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти санитария ва эпидемиология осойишталик маркази мансабдор шахслари, «Т.» ва «I-P.» МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан