Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон коронавирус бўйича антирекорд ўрнатилди - бир кунда +237
8.06.2020 05:26,  
1935

7 июн, якшанба куни Ўзбекистонда корованирусга чалиниш билан боғлиқ 237 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилади.

Карантин марказида – 20, Тошкент шаҳрида – 195, Тошкент вилоятида – 10, Хоразм вилоятида – 8, Сирдарё вилоятида – 4 кишида касаллик аниқланган.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги 

Ҳозирда жами касалланиш ҳолати 4331 тага етди. Шу вақтга қадар 17 бемор коронавирус инфекциясидан вафот этган. 3354 нафар бемор соғайиб кетди.

7 июн ҳолатига кўра, соғайганлар — 86 нафар. Даволанмоқда — 960. Аҳволи оғир — 6. Ўта оғир — 2.

7 июнда бир кунда аниқланган янги касаллар сони бўйича рекорд ўрнатилди. Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолати аниқлангандан буён шу вақтгача кунлик касаллар сони 200 кишига ҳам етмаганди. Шу вақтгача Ўзбекистонда касалланиш ҳолатлари бўйича кунлик энг юқори кўрсаткич 14 апрел куни қайд этилган, ўшанда 167 кишида касаллик тасдиқланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан