Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон кунига 6 млн.гача ниқоб ишлаб чиқармоқда
24.07.2020 11:26,  
128

Ўзбекистонда кунига 6 миллионгача тиббий ниқоблар ишлаб чиқарилмоқда. Ниқоб ишлаб чиқарадиган 275 та тадбиркорлик субекти мавжуд бўлиб, бу эпидемия тарқай бошлаган март ойидагидан 15 карра кўпроқ. Бу ҳақда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раҳбари Илҳом Ҳайдаров "Иқтисодий таҳлил" журналига берган интервюсида айтиб ўтди. 

Ҳимоя ниқоблари барча минтақаларда ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, улар Украина, Россия, АҚШ, Франция, Қувайт ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бориши ҳимоя ниқоблари нархларига жиддий таъсир қилмади. Карантин чекловлари киритилган ва бутун Ўзбекистон аҳолисига ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланган март ойидан аввал тиббий ниқоблар дорихоналарда донаси 500-1000 сўм атрофида сотилар эди. Коронавирус эпидемияси мамлакатимизда тарқала бошлагач, 20 март куни ҳукумат ҳимоя ниқобларини тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарди ва уни ишлаб чиқариш учун лицензия талаб қилмайдиган бўлди. ССВнинг буйруғи ўша даври учун долзарб ҳисобланган қарор эди. Чунки ниқоблар камёблиги (дефицитлиги) шароитида бозор қонунлари ишлади ва унинг нархи каррасига кўтарилиб, 3000-5000, ҳатто 10 000 сўмгача кўтарилди. Март ойида ниқоб ишлаб чиқариш кунига 2 миллион дона атрофида эди. Март ойига нисбатан ишлаб чиқариш 3 карра ортганига қарамай, ҳимоя ниқоблари нархи ҳамон 3000 - 5000 атрофида сотилаётгани қизиқ. Иқтисодиёт қоидалари бўйича таклиф ортиши билан маҳсулот нархи пасаяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан