Туркия Ўзбекистон ва Қирғизистонга коронавирус хавфини тезкор аниқлаб берадиган маҳаллий детекторлани етказиб беради. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кўжанинг сўзларига кўра, детекторлар 99,6 % аниқликда ишлайди.
Детекторлар тўплами ЖССТ маълумотлари асосида ишлаб чиқарилган ва у 90-120 дақиқада натижаларни аниқлаб беради. Бу Германия ёки Францияда ишлаб чиқарилганларидан яхшироқ дейди вазир.
Ўзбекистон ва Қирғизистон 10000 та тўпламга буюртма берган ва улар яқин орада етказиб берилади.