Бугун мамлакатимизда 201 ҳолатда касаллик қайд этилган (Кунлик ўсиш кўрсаткичи 3,02 %ни ташкил қилмоқда). Шундан 168 нафари Карантин муассасаларида, 30 нафари аҳоли орасида (шундан 9 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 3 нафардан Наманган ва Тошкент вилоятида, 2 нафардан Андижон ва Сурхондарё вилоятида, 1 нафар эса Сирдарё вилоятида), қолган 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Бугун 110 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6662 нафар бемордан 4560 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2083 нафар бемордан 17 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 36 294 нафар, стационар карантинда эса 22 656 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.