Қозоғистонлик хонанда Димаш Кудайберген жаҳон кино юлдузи хитойлик Жеки Чаннинг янги филмида саундтрек куйлади.
Димаш ўз Instagram саҳифасида Жеки Чаннинг "Авангард" филми 30 сентябрда тақдим қилинишини ва унда асосий қўшиқни ўз куйлагани ҳақида ёзиб қолдирган. Филм премьераси Сингапурда бўлиб ўтади. Бош ролда Жеки Чаннинг ўзи ўйнаган, шунингдек актёрлар Ян Ян, Ай Лунь, Мия Муци, Чжу Чжэнтинлар бор. Филм режиссёри Стэнли Тун.
Картина сюжетига кўра, "Арктика бўрилари" халқаро ёлланма синдикати Буюк Британияда хитойлик тадбиркор ва унинг қизини ўғирлайди. Гаровга олинганларни қутқариш учун ягона умид - бу "Авангард" халқаро хавфсизлик хизмати бўлади. У барча сўнгги илм-фан ва технологиялар билан қуролланган. Тезкор гуруҳ бошқалар қила олмайдиган вазифаларни бажаради.