Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шифохоналарда коронавирусга текширилганлик тўғрисида маълумотнома сўралиши тўғрими?
10.06.2020 14:33,  
203

Аввал маълум қилинганидек, АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

Савол: Даволаниш учун шифохонага борганда коронавирус инфекциясига текширилганлик тўғрисида маълумотнома сўралиши тўғрими?

Жавоб: Йўқ, даволаш-профилактика муассасаларига даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллигига текшириш ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ.

Фақат коронавирус юқиш эҳтимоли юқори бўлган қуйидаги шахслардан биологик намуна олиниб, ўрнатилган тартибда текширилиши белгиланган:

- бемор билан бирламчи (яқин) мулоқотда бўлган шахслар;

- иккиламчи мулоқотда бўлган шахслар;

- хорижий давлатлардан келган шахслар;

- тиббиёт ходимлари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан