Чемпионлар Лигасида нимчорак финалнинг яна бир жуфтлигида ғолиб аниқ бўлди. Ўз майдонида «Реал»ни қабул қилган «Манчестер Сити» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.
Манчестерликлар биринчи ўйинда ҳам «Реал»ни шундай ҳисобда мағлуб этганди. Шу тариқа «Реал» кетма-кет иккинчи мавсум ЕЧЛни плей-оффда тарк этди.
Манчестер Сити – Реал Мадрид 2:1
Голлар: Стерлинг (9), Габриэл Жезус (68) – Бензема (28).
Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда ҳам 2:1 ҳисобида шаҳарликлар ғолиб бўлган эди.