Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сума Чакрабарти Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларига маслаҳатчи этиб тайинланди
15.09.2020 16:03,  
163

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларига маслаҳатчи этиб тайинланди. Бу ҳақда у ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

"Ўзбекистон президенти Мирзиёев мени иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлаётгани ҳақида эшитишим биланоқ хурсанд бўлдим. Ислоҳот дастурини амалга оширишда унга ёрдам беришни орзиқиб кутмоқдаман", - дея твит қолдирди жаноб Чакрабарти.

Шу билан бирга, на президент матбуот хизмати, на Ўзбекистоннинг расмий нашрлари (ЎзА, Халқ сўзи газетаси, Дунё АА) да ушбу хабарни эълон қилмади. 

Кеча, 14 сентябр куни Сума Чакрабарти Қозоғистон президентининг штатсиз ходими этиб тайинланди. Бу ҳақда Оқ Ўрда расмий сайтида хабар берилди. 

"Давлат раҳбарининг буйруғи билан сэр Сума Чакрабарти Қозоғистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш бўйича штатдан ташқари маслаҳатчиси этиб тайинланди", дейилади хабарда.

Британия фуқароси Сума Чакрабарти 2012-2020 йилларда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг президент сифатида фаолият кўрсатган. У 1964 йилда Калкуттадан Буюк Британияга келган ҳинд муҳожирларининг авлоди.

Бакалаврда Оксфорд (политология, фалсафа ва иқтисодни ўрганган) , магистратурада Сассекс (иқтисодий ривожланиш йўналиши бўйича) университетларида таҳсил олган.

ЕТТБ президенти бўлишдан аввал Буюк Британия Халқаро тараққиёт вазирлиги (2002-2007) ва Адлия вазирлигининг (2007-2012) доимий котиби бўлган. Унинг ушбу даврдаги асосий ютуқларидан бири бу Адлия вазирлик фаолиятининг янги моделини ишлаб чиққани ва амалга оширгани бўлган. Бунинг натижасида Қироллик ғазнаси бир миллиард фунтдан ортиқ маблағни тежаб қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан