Тожикистон жанубидаги Темурмалик туманида янги дорихонанинг очилиш маросимига мактаб қизлари миллий атлас матосидан тикилган, юпқа кўйлаклар кийиб чиқишга мажбур қилинган. Очилиш маросимига келган амалдор – туман ҳокими Фотиҳ Аминзоданинг ўзи ва унинг ёрдамчилари эса об-ҳавога мос, иссиқ курткалар кийиб келишган.
Бундай адолатсизлик, охирги кунларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг тожик сегменти ўртасида жуда кўп норозилик уйғотди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
Кўплаб салбий изоҳлардан сўнг, Темурмалик тумани ҳокимлигининг ёшлар масалалари бўлими бошлиги Аслиддин Айниддин расмларни Фейсбук саҳифасидан ўчириб ташлаган.
Шундан сўнг, туман ҳокимлиги мактаб қизлари маҳаллий амалдорларни кутиб олгани “ўз хоҳишлари билан“ чиққанлигини маълум қилди.