Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
21.07.2020 10:13,  
409

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 64 ёшли М.М. (эркак) 25 июнь кунидан 14 июль кунига қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида «Ўткир странгуляцион ингичка ичак тутилиши» ташхиси билан стационар даволанган.

Беморда 14 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва ўта оғир ҳолатда Зангиота туманидаги Кўп тармоқли юқумли касалликлари шифохонасига ўтказилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ингичка ичак резекцияси ва анастомози операциясидан сўнгги ҳолат ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шунингдек, унда ўткир странгуляцион ичак тутилиши ҳамроҳ хасталиги бўлган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бемор асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан