Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда пиёдалар ва велосипедчилар учун 656 километрлик йўлаклар қурилади
30.06.2020 11:32,  
84

Аввал хабар қилганимиздек, «Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ойлик муддатда 2020-2030 йилларга Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Тошкентдан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг соҳиллари торайтирилади ва бўшаган ерлар сотилади

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сирғали туманларининг ҳудудларидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси қирғоғининг 16 километрлик қисмини 65-80 метргача торайтириш ва торайтириш натижасида ҳосил бўлган бўш ер майдонларини электрон аукцион орқали сотиш;

умумий узунлиги 656 километр бўлган пиёдалар ва велосипедлар юриш йўлларини қуриш ҳақидаги таклифлари маъқулланади.

Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун 2023 йилгача муддатга 1 трлн.сўм фоизсиз ссуда ажратади.

Ссудани сўндириш манбалари этиб:

ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўзда тутилган лойиҳа бўйича электрон аукцион орқали ер майдонларининг сотилишидан келиб тушган маблағлар;

ушбу банднинг учинчи хатбошида кўзда тутилган лойиҳа бўйича республика бюджети ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетининг тенг улушдаги маблағлари ҳисобига белгиланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан