Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг соҳиллари торайтирилади ва бўшаган ерлар сотилади
29.06.2020 18:35,  
409

Президентнинг «Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Унга кўра, қуйидагилар:

2020-2021 йилларда янги инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқариш қувватларини яхшилаш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича Тошкент шаҳри, Сирғали туманидаги кичик саноат зоналарини мақсадли параметрлари;

2020-2021 йилларда қурилиши ва реконструкция қилиниши зарур бўлган Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмаси объектларининг рўйхати тасдиқланади.

Объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳалари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан келишилиши белгиланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ойлик муддатда 2020-2030 йилларга Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2020-2030 йилларда Тошкент шаҳрининг йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун 15 йиллик муддатга 200 миллион долларгача қийматда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остида Тошкент шаҳар ҳокимлигига кредит маблағларини тақдим этиш учун Франция тараққиёт агентлиги ва бошқа халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатларнинг молия ташкилотларининг қарз маблағлари жалб этилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг:

Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сирғали туманларининг ҳудудларидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси қирғоғининг 16 километрлик қисмини 65-80 метргача торайтириш ва торайтириш натижасида ҳосил бўлган бўш ер майдонларини электрон аукцион орқали сотиш ҳақидаги таклифлари маъқулланади.

Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун 2023 йилгача муддатга 1 трлн.сўм фоизсиз ссуда ажратади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан