Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
29.07.2019 19:36,  
31

Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 28 июль куни Samatya Hastenesi тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси Х.М. вафот этди. Бу аёл бахтсиз ҳодисадан кейин касалхонага ётқизилган эди.

"Шу куннинг ўзида ушбу касалхонада Истанбул шаҳри туманларидан биридаги воқеа натижасида пичоқ яралари билан касалхонага ётқизилган бошқа бир Ўзбекистон фуқароси Н.З. ҳалок бўлгани маълум қилинди", - дейилган ТИВ хабарида.

Ушбу воқеалар асосида Туркия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан тергов ишлари бошланган.

Бош консулхона ушбу ҳолатларни назоратга олган ва ҳалок бўлганларнинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан