Декабрнинг бошида Россия Федерацияси президенти В. Путин Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш бўйича битимни ратификациялашни кўзда тутувчи федерал қонунга имзо чекканди.
РФ Меҳнат вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Хакасияда ишлаш патентини қўлга киритганларнинг деярли 80 фоизи ўзбекистонликлардир.
Шу муносабати билан вазирлик минтақавий жамоат ташкилоти – “Сўғдиёна” номли тожик ва ўзбек маданияти маркази билан фаол ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Вазирлик муҳожирларга ишга жойлашиш ва фуқароликни олишда кўмаклашади.