2020 йил учун давлат дастурининг молиявий қиймати маълум қилинди​

2020 йил учун давлат дастурининг молиявий қиймати маълум қилинди​

Фото: arbresolutions.com

Жами 284 та банддан иборат Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

Юксалиш умуммиллий ҳаракати мазкур инфографикада Давлат дастури лойиҳасини фуқароларнинг фикр ва мулоҳазаларидан сўнг қабул қилинган ҳолати билан солиштирди.

2020 йил Давлат дастурида умумий қиймати 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларига тенг лойиҳалар назарда тутилмоқда, шундан:

  • Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли фондлар – 12,9 трлн сўм; 
  • Ижрочилар ва банклар маблағлари – 2 трлн сўм;
  • Халқаро молия институтлари маблағлари ва грантлар – 3,3 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долл.
Фото: Юксалиш умуммиллий ҳаракати

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси 2020 йилнинг 11-20 февраль кунлари жамоатчилик муҳокамаси учун 2020.strategy.uz ва regulation.gov.uz веб-порталларига жойлаштирилди. Муҳокамалар жараёнида аҳолидан жами 3 162 та таклиф билдирилди.

“Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури рақамларда

▪️ 2020 йил Давлат дастури жами 284 та банддан иборат;

▪️ давлат дастурида умумий қиймати 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларига тенг лойиҳалар амалга оширилади;

▪️ аҳолидан жами 3162 та таклифлар қабул қилинган.

Фото: Юксалиш умуммиллий ҳаракати

Қайси йўналишда кўпроқ таклифлар билдирилди?

▪️давлат бошқаруви – 765 та;

▪️суд-ҳуқуқ – 586 та;

▪️иқтисодиёт – 542 та;

▪️ижтимоий соҳа – 815 та;

▪️ташқи сиёсат ва хавфсизлик – 91 та;

▪️фармон лойиҳасига билдирилган таклифлар – 363 та.

Натижада жами 62 та концептуал ва 30 дан ортиқ таҳририй ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.