Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Испанияга боради
11.11.2017 21:00,  
4

Бугун, 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган "Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик" халқаро конференцияси якунланди.

Ушбу муносабат билан ОАВ вакиллари билан учрашган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов анжуман муваффақиятли якун топганини қайд этиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, икки кун давом этган юқори даражада ўтган анжуман туфайли қадимий Самарқанд ва бу шаҳарда содир бўлаётган воқеликлар жаҳон ҳамжамияти эътиборида бўлди.

Анжуманда 500 дан зиёд хорижиймамлакатлардан келган делегациялар, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпуслар вакиллари, хусусан 20дан зиёд Осиё давлатлари вакиллари иштирок этишди. 70дан зиёд чиқишлар тингланди.

Абдулазиз Камилов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу халқаро анжумандаги чиқиши давомида Марказий Осиё мамлакатлари келажакда қандай сценарий бўйича ривожланади деган масалани ўртага ташлаб, Марказий Осиё давлатлари яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ўз салоҳиятини янада самарали амалга оширишига ишонч билдирганини яна бир бор эслатиб ўтди.

Камилов айнан ушбу таъкид конференция иштирокчилари орасида қизғин музокараларни юзага келтирганини айтиб ўтди."Умуман, бугунги учрашувимиз, музокаралардан сўнг давлатларимиз бир-бирини янада яхшироқ тушуна бошладилар. Буларнинг барчаси, шубҳасизки, Марказий Осиё давлатларининг янги сиёсий харитасини ҳосил қилди", — деди Камилов.
Read more: 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан