Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулла Арипов: Тошкентдаги барча эскирган уйлар бузилади
24.12.2018 00:33,  
19

Тошкентда эскирган турар жойларнинг барчаси бузилади, уларнинг ўрнида эса янги уйлар қурилади. Бу ҳақда 22 декабрь, шанба куни Хотин-қизлар қўмитасида бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов анжуманида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди, деб ёзади«Газета.uz».

Бош вазир сўзларига кўра, Президент 21 декабрь, жума куни шаҳар бўйлаб сафари чоғида пойтахтдаги эскирган уй-жойлар ўрнига янги қулай уйлар қуришни топширган.

«Кеча бизга Президент қатъий топшириқ берди: Тошкентдаги канализацияси ва ҳоказолари бўлмаган барча эски уйлар, эскирган турар жойларни бузиб, ўрнида барча шароитларга эга янги уйлар қуриш. Шароитлар ҳақида гапирганда давлат раҳбари кимни назарда тутди? Аёлларни. Президент айтаяптики, иссиқ сув бўлсин, иситиш тизими бўлсин, ўтин ёрмасинлар, овқат пишириш учун кўмир ишлатмасинлар», — дея аниқлик киритди Бош вазир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан