Афсонавий Boeing 747 ишлаб чиқаришдан олинди

Афсонавий Boeing 747 ишлаб чиқаришдан олинди

Boeing 50 йилдан ортиқ вақт давомида ишлаб чиқариб келинган афсонавий Boeing 747 кенг корпусли самолёти ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда Bloomberg нашри ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда. Энг охирги модел Boeing 747-8 яна икки йил давомида йиғилади.

Авиация ихлосмандлари узоқ вақтдан бери қўрқиб келаётган бу лаҳзалар тўрт моторли авиалайнерлар даврининг тугашини англатади. Франциянинг Airbus'и ҳам А380 гигантини ишлаб чиқаришни қисқартирмоқда.

Узоқ вақт давомида афсоналиги ҳамда имижга қарамай, Boeing 747 ҳам ишлаб чиқарувчилар, ҳам операторлар учун тижорат соҳасида муваффақиятли бўлган лойиҳани тўхтатди ва сўнгги йилларда у тобора юк ташиш билан шуғулланмоқда. Фақатгина иқтисодий тарафга қарасак: Boeing 777 каби узоқ масофага мўлжалланган лайнерлар километраж жиҳатдан ҳам, керосин сарфи жиҳатдан ҳам "отахон Boeing" ни ортда қолдиради. Энг сўнгги йиғилган Boeing 747 самолётларини сотиш коронавирус пандемияси туфайли мураккаблашди.

"Сизга жуда катта самолёт керак бўлган йўналишлар ниҳоятда кам", - дейди Bloomberg таҳлилчиси Сом Туса.

"Осмон маликаси" деб номланган Boeing 747 1970 йилда дебют қилган - лайнер авиапарвоз ғоясини ўзгартирди. Самолётнинг йўловчи ташиш версияларида иккинчи қаватдаги ҳашаматли палубага спирал нарвон қўйилган эди. Юк ташувчи вариантларида эса бурғулаш қурилмаларигача самолётга осонликча кириш учун юк ташувчи бурунлари бор эди.

Boeing шу вақтгача 1571 та ушбу русумдаги самолётларни етказиб берган, бу савдо ҳажми бўйича Боеинг 777'дан кейин иккинчи ўринда туради, аммо Jeffiries таҳлилчиси Шейлы Кахьяоглуга кўра, 2016 йилдан бери компания 747'нинг ҳар бирида 40 миллион доллар йўқотган, ишлаб чиқариш ҳажми эса йилига олтитага тушиб кетган.