Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алмазбек Атамбаев ва унинг оиласига тегишли бўлган 135 та мол-мулк хатлаб қўйилди
28.08.2019 10:29,  
27

Алмазбек Атамбаев ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган 135 дона мол-мулк хатлаб қўйилди, деб хабар қилди Қирғизистон прокуратураси.

Хатлов жиноий авторитет Азиз Батукаев ноқонуний озод этилиши бўйича жиноий иш доирасида хатлов амалга оширилди. Бундан аввал 120 та объект хатлаб қўйилганди.

Таъкидланишича, Ҳарбий прокуратурада Атамбаев президентлик даврида ноқонуний бойлик ортириши ҳолати бўйича жинойи иш мавжудлигини инобатга олган ҳолда, маълумотлар текширилиши ва таққосланиши учун Бош прокуратурага юборилган.

Иш юритув давомида 20 та уй-жойдан хатлов олиб ташланди.

Алмазбек Атамбаев ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган объектлар, шунингдек ноқонуний равишда қўлга киритилган бошқа мол-мулкларни қидириш ва аниқлаш бўйича Қирғизистон миллий хавфсизлик ва ИИВ тезкор бўлинмаларига тергов кўрсатмалари берилди.

Бош прокуратура Атамбаев ва яқинларига тегишли бўлган барча объектларнинг эгалик ҳуқуқини текшириб чиқади, кейинчалик хатлаб қўйилган мол-мулкларнинг янгиланган рўйхатни эълон қилишни режалаштирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан