Англияда шифокорларга бир марталик ҳимоя воситаларини ювиб қайтадан ишлатишга изн берилди

Англияда шифокорларга бир марталик ҳимоя воситаларини ювиб қайтадан ишлатишга изн берилди

Англия халқ соғлиғи жамияти, муҳофаза воситаларини ишлатиш борасидаги тавсияномага ўзгартириш киритди.

Бир марталик ҳимоя воситаларининг қайтатдан ишлатилиши мумкунлиги айтилган тавсияномада, муҳофаза воситалари топилмаётган вақтда етишмовчилик инобатга олиниб, муҳофаза воситаларини қайтадан ишлатиш учун «баъзи ишларни амалга ошириш» мумкинлиги айтиб ўтилган.

Сўнгги кунларда Англияда эпидемия билан курашишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган соғлиқни сақлаш тизими буткул инқирозга юз тутганлиги маълум бўлмоқда. Айрим шаҳарларда касалхоналар етарли эмаслиги сабаб дала шифохоналари ташкил қилингани, нафақага чиққан тиббиёт ходимлари қайта хизматга чақирилгани, баъзи шифохоналарда муҳофаза воситалари етишмовчилиги сабаб чиқинди пакетлардан фойдаланилгани, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шифохоналарга жўнатилган ниқобларнинг қўлланиш муддати ўтиб кетгани каби мисоллар ҳам буни тасдиқлаб турибди.