Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple энг муваффақиятли смартфон ишлаб чиқарувчиси деб топилди
20.12.2019 18:22,  
217

Смартфонлар савдосидаги турғунлик (стагнация)ка қарамай, Apple бу бозордан оладиган даромадларининг учдан икки қисмини сақлаб қолди. Бу ҳақда Counterpoint Research таҳлилий агентлиги хабар бермоқда.

2019 йилнинг III чораги бўйича Америка компаниясининг смартфонлар ишлаб чиқарувчиларнинг дунёсидаги улуши 32%ни, даромади эса жами даромаднинг 66%ини ташкил этади.

Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бироз камроқ: компания даромадлари бир йил олдин жами даромадларнинг 80%ини ташкил қилган.

Counterpoint мутахассислари Apple муваффақиятлари сирини ўзларининг эски iPhone’ларини янгиларига алмаштиришни истамайдиган АҚШ, Европа Иттифоқи, Япониядаги катта миқдордаги солиқ ва тўловга лаёқатли истеъмолчилар базасида деб аташди.

Смартфонлар саноатидаги даромадлари улуши бўйича иккинчи ўринни Кореянинг Samsung компанияси эгаллади – 17%. Бу чоракда Samsung даромадининг ошиши Note 10 флагмани ҳамда бюджет смартфонлар синфига кирувчи А серия смартфонларининг муваффақияти билан изоҳланди.

Кейинги ўринларда эса Хитой компаниялари турибди – Huawei, Oppo, Vivo ҳамда Xiaomi.

Мутахассислар фикрича, келгуси йилда ушбу рейтинг ўзгариши мумкин. Чунки Хитой компаниялари жадаллик билан бешинчи авлод технологиялари (5G)ни ҳаётга тадбиқ этмоқда.

Мавзуга доир: МТC ҳамда Huawei 5G орқали голографик видеоқўнғироқни амалга оширди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан