Апрель ойида муомалага қўшимча 1 472 млрд. сўм чиқарилди

Апрель ойида муомалага қўшимча 1 472 млрд. сўм чиқарилди

Фото: sof.uz

Марказий банк 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойида нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳини эълон қилди.

2020 йилнинг январь-апрель ойларида нақд пул айланмаси ҳажми 105,5 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41 фоизга ошди.

Мазкур даврда банк кассаларига нақд пуллар тушуми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39 фоизга кўпайиб, 52,1 трлн. сўмни ташкил қилди.

Манба: Марказий банк 

Бироқ карантин чоралари туфайли апрел ойида нақд пул муомаласи кескин пасайди - тушум март ойига нисбатан 41 %га камайди.

Нақд пулларнинг банкларга оқимини секинлашувига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатди:

транспорт (маҳаллий, темир йўл ва ҳаво транспорт) воситаларининг ҳаракатланишига доир чекловлар;

корхоналар, хусусан, чакана савдо (озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан ташқари), ноозиқ-овқат бозорлари ва пуллик хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятининг вақтинчалик тўхтатилиши;

солиқлар, коммунал хизматлар, кредит фоизлари ва бошқа тўловларнинг тўлаш муддатлари узайтирилиши.

жорий йилнинг апрель ойидаги ҳолат муомалага қўшимча 1 472 млрд. сўм чиқаришни тақозо этди.

Май ойидан бошлаб нақд пул тушумлари қайта тиклана бошлади. Хусусан, нақд пул тушумлари жорий йил апрель ойининг биринчи 10 кунида 2,4 трлн. сўмни ташкил этган бўлса, май ойининг 10 кунида 700 млрд. сўмга ошиб, 3,1 трлн. сўмга етди.